Ушбу вақтга келиб, Git ни ишлатган вақтингизда ҳар кунлик қилишингиз керак бўлган ишларни кўпгина қисмини бажара оладиган бўлишингиз керак. Бироқ, Git билан ҳамкорликда ишлаш учун сизга узоқ масофадаги омбор зарур бўлади. Сиз шахсий омборларингиздаги ўзгаришларни жўнатиш ёки қабул қилишни техник жиҳатдан амалга оширишингиз мумкинлигини биламиз лекин биз бундай қилишни сизга тавсия этмаймиз. Сиз эҳтиётлик билан ишламасангиз осонлик билан бошқалар қилаётган ишини бузиб қўйишингиз мумкин. Яна балки, сизни компьютерингиз ўчирилган ҳолатда турса ҳам, бошқалар омбордан ишлай олишларини хоҳлаган бўлардингиз. Шунинг учун кўпроқ ишончли бўлган омбор фойдадан холи эмас. Афзал усуллардан бири бу - ким биландир ўртада икки кишини ҳам ундан фойдаланиш имкони бўлган омборни яратиб, у орқали ўртада ўзгаришларни алмашиниш.
Git-серверни ишга тушириш қийин эмас. Аввалига сервер билан алоқа қилишингиз учун керак бўладиган протоколни танлашингиз керак. Қўлланиши мумкин бўлган протоколлар, уларнинг ютуқлари ва камчиликлари ҳақида ушбу бўлимнинг биринчи қисмида ёзилган. Кейинги қисмларда ушбу протоколларни қўллаб бошланғич конфигурацияларни яратиш ва улар билан ишлаш учун сизнинг серверингизни созлаш ишлари ҳақида ёритилади. Давомида агар сиз омборингизни бегона серверда қўйишга қарши бўлмасангиз ва ўз серверингизни қўллаб-қувватлаш мақсадида созлашлар билан бошингизни оғритмоқчи бўлмасангиз, биз бир қанча тайёр хостингларни кўриб ўтамиз.
Агар сизни шахсий серверни созлаш қизиқтирмаса сиз Git-хостингда янги аккаунт яратиш учун ушбу бўлимнинг охирги қисмига бирданига ўтиб, сўнгра навбатдаги бўлимга ТБТ лар билан ишлашнинг турли кўринишларини ўрганиш учун йўл олишингиз мумкин бўлади.
Узоқ масофадаги омбор бу - одатда ишчи каталогига эга бўлмаган Git омборларининг бўш (тоза, bare) омбор и. Ушбу омбор алмашиниш учун бўлганлиги сабабли файллар нусхасини дискда яратишга сабаб йўқ ва у фақат Git маълумотларини сақлайди.
Содда қилиб айтганда, бўш омбор фақатгина .git каталогига эга бўлади.
Ҳамкорликдаги лойиҳада қатнашиш ёки ўз ишларингизни улашиш мақсадида узоқ масофадаги Git-омборини олишни бир қанча вариантлари мавжуд.
Ўз серверингизни ишга туширишингиз тўлиқ бошқарув ва сизнинг тармоқ экранингизни ишга тушириш имконини беради. Лекин, бундай сервер кўпинча созлаш ва уни қўллаб-қувватлаш учун кўп вақт талаб этади. Хостингда маълумотларни сақлаш вазиятида эса уни созлаш ва қўллаб-қувватлаш осон, бироқ, сизда ўз кодларингизни бегона серверда сақлаш имкони бўлиши керак. Баъзи бир ташкилотлар бундай имконни бермайди.
Сиз ёки сизни ташкилотингиз учун маъқул бўлган ечимни танлаш ёки ечимларни бирлаштириш қийинчилик туғдирмаслиги керак.